Рухсатномасиз дарёни тозалаган британиялик адвокат 2 йилгача қамалиши мумкин

2026 йил июнь ойида Лондонда содир бўлган воқеа жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Лондонлик адвокат Пол Паулзленд бошчилигидаги кўнгиллилар жамоаси йиллар давомида эътиборсиз қолган ва давлат идоралари кучи етмаган дарёни атиги 10 кун ичида ахлатдан тозалашга муваффақ бўлди.
Маълум қилинишича, кўнгиллилар дарё тубидан 200 қопдан ортиқ чиқиндини олиб чиққан. Бунинг натижасида сув ҳавзаси анча тозаланиб, табиий муҳит тиклана бошлаган. Орадан кўп ўтмай дарёга балиқлар ҳам қайта келгани қайд этилмоқда.
Бироқ кутилганидек фаолларга миннатдорлик билдириш ўрнига, Британия Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги уларга нисбатан жиноий текширув бошлаган. Расмийларга кўра, дарёни тозалаш ишлари тегишли рухсатномасиз ва белгиланган тартибга риоя этилмасдан амалга оширилган.
Шу сабабли Пол Паулзлендга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда. У икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки экологик соҳадаги адвокатлик лицензиясидан айрилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Кўпчилик фикрича, табиатни муҳофаза қилиш йўлида қилинган амалий ташаббус жазо эмас, аксинча қўллаб-қувватланиши керак. Танқидчилар эса айрим ҳолатларда бюрократик талаблар ва қоғозбозлик экологик муаммоларни ҳал қилишдан ҳам устун қўйилаётганини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…