Хитойлик аёл севимли актёри билан роль ижро этиш учун 60 та ўпиш саҳнасини қўшиб, миллионлаб пул сарфлади

Хитойда бир инвестор аёл севимли актёри билан бирга рол ижро этиш учун ўзи молиялаштирган микродрамада бош қаҳрамонни ўйнади. Унинг талаби билан ссенарийга актёр билан 60 дан ортиқ ўпиш саҳнаси киритилган, бироқ платформа уларнинг 20 дан зиёдини эфирга узатмаган. Бундан норози бўлган инвестор лойиҳа учун келишилган маблағнинг қолган қисмини тўлашдан бош тортди, актёр эса барча саҳналар ссенарийда аввалдан белгиланганини айтди.
Хитойда бир инвестор аёл севимли актёри билан бир лойиҳада иштирок этиш учун ўзи молиялаштирган микродрамада бош ролни ҳам эгаллаган. У сериалга ўз талабларини киритиб, актёр билан кўплаб романтик саҳналар суратга олинишини сўраган.
Маълум бўлишича, сценарийга 60 дан ортиқ ўпиш саҳнаси киритилган. Барча эпизодлар суратга олинган бўлса-да, платформа уларнинг 20 дан зиёдини эфирга чиқармасликка қарор қилган.
Бу қарор инвестор аёлнинг норозилигига сабаб бўлган. У натижада лойиҳа учун келишилган маблағнинг қолган қисмини тўлашдан бош тортган.
Микродрамада иштирок этган актёр эса бу саҳналарнинг барчаси сценарийда аввалдан белгиланганини айтган.
Лойиҳанинг номи ҳозирча очиқланмаган. Хитой ОАВ уни инвесторнинг шахсий буюртмаси асосида тайёрланган микродрама сифатида ёритмоқда.































Изоҳлар 0
…