«Yeraltı» сериали юлдузи атрофида можаро: 17 ёшли актрисанинг отаси шикоят қилди

Юнал Чифтчи 17 ёшли қизи Юлкю Ҳилал Чифтчининг ўзидан 10 ёш катта сериалдаги ҳамкори Ҳакан Челеби билан муносабатда бўлганини ва унинг актёрлик фаолияти қонуний васийси розилигисиз йўлга қўйилганини даъво қилди. Шу сабабли у менежерлик компанияси раҳбари Гёзде Йıлмаз ҳамда Ҳакан Челеби юзасидан ҳуқуқий жараён бошлади.
Баённомада келтирилган маълумотларга кўра, ота Ünal Çiftchi қизи Ülkü Hilal Çiftchining OnTalent Menajerlik компаниясида фаолият юритишини маълум қилган. Шунингдек, у қизининг мобил телефонидаги WhatsApp ёзишмаларини кўриб, ўзидан 10 ёш катта сериалдaги ҳамкори Hakan Çelebi билан муносабатда бўлганини аниқлаганини билдирган.
Вазиятдан норози эканини билдирган ота Çiftchi рафиқаси билан никоҳи давом этаётганини, бироқ боланинг онаси мазкур ҳолатга бефарқ муносабатда бўлганини даъво қилган.
«Менинг розилигимсиз ишлатилган»
Ünal Çiftchi вояга етмаган қизининг меҳнат фаолияти юзасидан ҳам шикоят қилган. Унинг таъкидлашича, қизининг актёрлик фаолияти давомида ўзининг, яъни қонуний васийси сифатидаги розилиги олинмаган.
Шу сабабли ота менежерлик компанияси раҳбари Gözde Yılmaz ҳамда актёр Hakan Çelebi юзасидан ҳуқуқий жараён бошлаган.

Менажерлик компаниясидан ёзма баёнот
Мазкур даъволар қисқа вақт ичида турк матбуоти ва шоу-бизнес кун тартибига чиққач, менежерлик компанияси ҳам муносабат билдирди.
Компания ёзма баёнотида Ülkü Hilal Çiftchining шу кунга қадар иштирок этган барча лойиҳалари ва актёрлик фаолиятига оид ишлар унинг қонуний вакилининг хабардорлиги ва расмий розилиги асосида амалга оширилганини маълум қилди. Компания шу орқали отанинг даъволарини рад этди.
Баёнотда 17 ёшли актрисанинг шахсий ҳаётига оид айрим даъволар ва оилавий масалаларнинг оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилиниши тўғри эмаслиги таъкидланган.
Компания, шунингдек, Ülkü Hilal Çiftchining шахсий ҳаёти, шахсий ҳуқуқлари ва «боланинг устувор манфаатлари» ҳар қандай баҳс-мунозарадан устун қўйилиши кераклигини қайд этган.
Баёнотда ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳам ушбу масалага нисбатан эҳтиёткорлик билан ёндашиш сўралган. Актрисанинг бугуни ва келажагига таъсир қилиши мумкин бўлган даъволарни тарқатмаслик, эълон қилинган материалларни эса ўчириб ташлаш илтимос қилинган.
Компания, шунингдек, Ülkü Hilal Çiftchining шу кунга қадар олиб борган барча актёрлик фаолияти қонуний вакилининг хабардорлиги ва розилиги билан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилганини яна бир бор таъкидлаган.
Баёнот якунида компания ўзига нисбатан илгари сурилган ҳақиқатга тўғри келмайдиган даъволар бўйича қонуний ҳуқуқлари сақланиб қолишини билдирган. Шу билан бирга, компания бундан буён ҳам Ülkü Hilal Çiftchining ҳуқуқлари ва профессионал келажагини ҳимоя қилишни устувор вазифа сифатида кўришини маълум қилган.































Изоҳлар 0
…