Райҳон Уласенова ўғлининг тўйида Азизбек билан вальсга тушди

Таниқли актриса Райҳон Уласенованинг хонадонида қувончли тўй тантанаси бўлиб ўтди. Актрисанинг ўғли Азизбек ва Азизахоннинг тўйи 7 август куни нишонланди.
Тантанадан тарқалган лавҳалар орасида Райҳон Уласенованинг ўғли билан вальсга тушган кадрлари алоҳида эътиборни тортди. Кадрларда актриса оқ либосда, ўғли Азизбек эса қора костюмда намоён бўлган. Она ва ўғилнинг бирга рақсга тушгани тўйнинг таъсирли лаҳзаларидан бирига айланди.
Райҳон Уласенова учун ўғлининг уйланиши қувончли ва ҳаяжонли кун бўлди. Актриса тантана давомида фарзандига ўзининг эзгу тилакларини билдириб, унга оилавий ҳаётида бахт ва тотувлик тилади.






























Изоҳлар 0
…