Райҳон Уласенова келини Азизахонга ширинлик едирди (видео)

Райҳон Уласенова 7 август куни тўйи бўлиб ўтган ўғли Азизбек ва келини Азизахонни хонадонда кутиб олиб, қайнона-келин анъанасига кўра унга шоколад едирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тўй якунлангач, келин-куёвнинг хонадонга қайтган пайтидаги самимий лаҳзалар акс этган. Маросимни бошқарган Шаҳлохоним ширинликни биргаликда ейиш меҳр-оқибатни мустаҳкамлашини айтиб, Азизахонга шоколаднинг таъми бир умр оғзида қолишини тилади.
Актриса Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбек ва келини Азизахоннинг 7 август куни тўйи бўлиб ўтди. Ҳашаматли тўйдан тарқалган чиройли лавҳалар ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида тўй якунланиб, келин-куёв хонадонга қайтган пайтдаги самимий лаҳзалар акс этган. Уларни хонадонда Райҳон Уласенованинг ўзи кутиб олган.
Шу пайтда халқимиз орасида қадимдан сақланиб келаётган қайнона ва келин ўртасидаги ширинлик билан боғлиқ анъаналардан бири ҳам бажарилган. Маросимни Шаҳлохоним бошқариб, Райҳон Уласеновага келинига шоколад едиришни таклиф қилган.
Шаҳлохоним қўлига шоколад олиб, қайнона ва келин ўртасидаги меҳр-оқибат янада мустаҳкам бўлиши ниятида ширинликни биргаликда ейишларини айтган. Райҳон Уласенова ҳам бу ниятни бажонидил қабул қилиб, шоколаднинг бир учини оғзига олиб, иккинчи учини келинига едирган.
Шундан сўнг Шаҳлохоним келин Азизахонга қарата, “Қайнонангиз едирган ушбу шоколаднинг таъми оғзингизда бир умр қолсин”, дея чиройли тилак билдирган.
Самимиятга бой ушбу лаҳзалар ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олиниб, кўпчилик томонидан келин-куёвга яхши тилаклар йўлланган.






























Изоҳлар 0
…