Францияда чўчқа овозига тақлид қилиш чемпионати ўтказилди

Франциянинг Три-сюр-Баиз қишлоғида ноодатий мусобақа — чўчқа овозига тақлид қилиш бўйича Франция чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Танлов 43-марта ташкил этилган Pourcailhade чўчқа фестивали доирасида ўтказилди. Унда Франциянинг турли ҳудудларидан, шунингдек, хориждан келган иштирокчилар чўчқанинг овозини имкон қадар табиий тарзда тақлид қилиш бўйича беллашди.
Бу йилги мусобақада нормандиялик Ноëл Жамет яна бир бор ғолиб бўлди. Шу тариқа у Три-сюр-Баиз шаҳридаги ушбу чемпионатда кетма-кет 10-марта ғолибликни қўлга киритди.
Фестивалга қарийб 4 минг томошабин ташриф буюрган. Тадбир давомида чўчқа овозига тақлид қилишдан ташқари, чўчқачалар пойгаси ва бошқа ноодатий танловлар ҳам ташкил этилган.






























Изоҳлар 0
…