Сингапур ҳар бир туғилган бола учун 55 минг доллар ажратади

Сингапурда туғилиш даражаси кескин пасайиб кетгани сабаб ҳукумат оилаларни фарзандли бўлишга ундаш учун янги молиявий ва ижтимоий имтиёзларни жорий қилмоқда. Бу ҳақда NPTD хабар берди.
Янги дастур доирасида ҳар бир фарзанд учун у 17 ёшга тўлгунига қадар жами 55 минг доллардан ортиқ давлат кўмаги кўрсатилади.
Бундан ташқари, ота-оналарга қўшимча таътил олиш, уй-жой харажатларини енгиллаштириш ҳамда болалар боғчаси хизматларидан фойдаланишда қўшимча имтиёзлар берилади.
Бу чоралар мамлакатда туғилиш кўрсаткичи тарихий паст даражага тушиб кетгани ортидан қабул қилинмоқда.
2025 йилда Сингапурда умумий туғилиш коэффициенти 0,87 нафарни ташкил этган. Бу аҳоли сонини табиий равишда барқарор сақлаш учун зарур бўлган 2,1 кўрсаткичидан қарийб икки баравар паст.
Ҳукуматнинг фикрича, янги ёрдам пакети ёш оилаларнинг фарзанд тарбияси билан боғлиқ молиявий юкини камайтиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, Сингапур аҳолининг қисқариши муаммосини юмшатиш учун иммиграция сиёсатини давом эттиришда ҳам давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…