Эрлинг Холанднинг Манчестер Ситидан кетиши муқаррар

Спорт1 дақиқа ўқиш2.7K
Эрлинг Холанднинг Манчестер Ситидан кетиши муқаррар
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эрлинг Холанднинг келажакда Манчестер Сити сафини тарк этиши муқаррар ҳолат эканлиги ҳақида башорат қилинди.
  • Goal.com хабарига кўра, Холанднинг Манчестер Сити билан шартномаси 2034-йилгача мўлжалланган, аммо Испания грандлари, жумладан Барселона ва Реал Мадрид унга қизиқиш билдирмоқда.
  • Собиқ футболчи Гарет Барри фикрича, Холанднинг вақти келиб жамоани тарк этиши табиий жараён, айниқса, агар клубнинг устунлиги пасайса ёки совринлар камайиб қолса.

Эрлинг Холанд келажакда Манчестер Сити сафини тарк этиши муқаррар ҳолат эканлиги ҳақида башорат қилинди. Англия Премер-лигаси гранд клубида рекордларни янгилаб келаётган норвегиялик ҳужумчининг келажаги футбол оламида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Goal.com хабар беришича, Манчестер Сити ва Эрлинг Холанд ўртасидаги амалдаги шартнома 2034-йилгача мўлжалланган. Клуб ўзининг энг қимматли футболчиларидан бирини узоқ муддатли келишув билан ҳимоя қилишга муваффақ бўлган, чунки ҳужумчи Пеп Гвардиола бошчилигида требл қайд этишда ҳам муҳим рол ўйнаган эди.

Ҳозирда 26 ёшни қарши олган тўпурар Манчестер Сити таркибида барча мусобақаларда 200 та учрашув ўтказиб, 162 та гол уришга эришди. Шунга қарамай, унинг яқин орада жамоани тарк этиш нияти борлиги ҳақида ҳеч қандай белгилар сезилмаяпти.

Испания грандлари қизиқиши

Бироқ, Манчестер клуби атрофидаги трансфер миш-мишлари тинмаяпти. Хусусан, Испаниядан келаётган қизиқишлар тўхтагани йўқ. Барселона янги ҳужумчи қидираётган бўлса, Реал Мадрид президент Флорентино Перес даврида доимо юлдузли футболчилар ортидан қувиб келади.

Камп Ноу ёки Сантиаго Бернабеу стадиони Эрлинг Холанд учун кейинги манзилга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ бу трансфер қачон амалга ошиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Гарет Барри фикри

Манчестер Сити собиқ футболчиси Гарет Барри БетВиктор Онлайн Касино билан ҳамкорликда Goal.com нашрига берган интервюсида бу борада ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, норвегиялик ҳужумчининг вақти келиб жамоани тарк этиши табиий жараён.

"Холанднинг клуб билан богқлиқлиги жуда катта ва бу уни ҳозирча шу ерда ушлаб туради. У бошқа ўйинчилардек жамоада можаро келтириб чиқармайди", — дейди Барри. Шу билан бирга, агар клубнинг устунлиги бироз пасайса ва совринлар келишдан тўхтаса, бу трансфер ҳақидаги миш-мишларни кучайтириши таъкидланди.

Футболчининг карьераси қисқа эканлигини ҳисобга олсак, янги чақирувларни исташи табиий ҳол. Манчестер Ситининг яқин бир-икки йил ичида Европа ва Премер-лигадаги рақобатбардошлиги барчасини ҳал қилиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида, клуб сўнгги икки йил давомида Англия чемпионлигини қўлга кирита олгани йўқ, чунки Ливерпул ва Арсенал ички чемпионатда ўз устунлигини тиклади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    «Мен нима, чамадонманми?»: Зеленский Лукашенконинг Москвага бирга учиш таклифи ҳақида
  2. Дунё
    Александр Лукашенко Владимир Зеленскийни Москвага олиб боришга тайёрлигини билдирди
  3. Спорт
    «Ғалаба қозонишни уддалай олмаяпмиз, бу жуда оғриқли»: Ҳоланд «Наполи» билан ўйин ҳақида
  4. Спорт
    Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди
  5. Спорт
    «Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак»: Гвардиола Роналдуни муносиб кузатишга чақирди
  6. Ўзбекистон
    Ўзгидромет 26 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди: ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда
  7. Ўзбекистон
    Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз давлатлар рейтингида 27-ўринни эгаллади
  8. Маданият
    «Miss Universe — 2026» ғолибаси аниқланди: илк бор она тожни қўлга киритди (видео)
  9. Спорт
    Ўзбекистонлик икки жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди: бирига уй, иккинчисига 200 миллион сўм берилди
  10. Дунё
    Россияда 5 минг рубллик сохта купюралар хавотир уйғотмоқда: уларда заҳарли моддалар аниқланган