Дунё океанида тарихий ҳарорат рекорди яна янгиланди

Дунё океанида кузатувлар бошланганидан бери энг юқори глобал ҳарорат қайд этилди. Олимларни жиддий ташвишга солаётган ушбу рекорд океанлардаги исиш жараёни тобора кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.
Европанинг Ерни узлуксиз кузатиш бўйича Copernicus дастури маълумотларига кўра, 2026 йил 22 август куни океан юзасидаги сувнинг ўртача глобал ҳарорати 21,1 даража Цельсийга етган.
Бу кўрсаткич аввалги рекорддан ҳам юқори. Илгариги энг юқори ҳарорат 21,09 даража бўлиб, у 2024 йил март ойида қайд этилган эди.
Рекорднинг августда қайд этилиши олимларни хавотирга солди
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги рекорднинг айнан август ойида ўрнатилгани алоҳида эътиборга лойиқ.
Одатда океан юзасидаги глобал энг юқори ҳароратлар Жанубий яримшарда ёз мавсумига тўғри келади. Шу сабабли март ва апрель ойларида юқори кўрсаткичлар кузатилиши одатий ҳол ҳисобланади.
Аммо бу сафар рекорд августда янгиланди.
Тадқиқотчилар бундай кескин исишга Эль-Ниньо ҳодисаси ва инсон фаолияти натижасида ўнлаб йиллар давомида кучайиб келаётган глобал исиш бир вақтда таъсир қилган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.






























Изоҳлар 0
…