Фарғонада Lacetti бошқарувдан чиқиб, устун ва дарахтга урилди

Фарғона шаҳрида Lacetti автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль аввал кўча чироқлари устунига, сўнгра дарахтга бориб урилган ва ағдарилиб кетган.
Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 22 август куни соат 16:40 атрофида Фарғона шаҳридаги Қувасой кўчасида рўй берган.
2002 йилда туғилган Р.Ж. Lacetti автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўл четидаги кўча ёритиш устуни ва дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига воқеа жойининг ўзида тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий кўмак кўрсатилган. Шундан сўнг унинг уйига кетишига рухсат берилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва унга олиб келган ҳолатлар текширув жараёнида ойдинлаштирилади.






























Изоҳлар 0
…