Олимлар денгиз тубида юрадиган акулани топишди (видео)

Олимлар денгиз тубида юрадиган акулани топишди (видео)

Денгиз тубида одатдагидек сузиб юриш ўрнига, гўёки оёқлари бордек ҳаракатланадиган акула олимларни ҳайратга солди. Папуа — Янги Гвинея соҳилларида илмий жиҳатдан аввал номаълум бўлган янги акула тури аниқланди.

Янги турга Hemiscyllium dudgeonae илмий номи берилган. У «Даджоннинг юрувчи акуласи» деб аталади ва акулашунос Кристин Даджон шарафига номланган. Мутахассислар уни Папуа — Янги Гвинеянинг жануби-шарқий қисмидаги Милн-Бей ҳудудида ўтказилган тадқиқотлар вақтида аниқлашган.

Акула эмас, гўё денгизда «юради»

Бу жонзотнинг энг ҳайратланарли жиҳати — унинг ҳаракатланиш усули.

Юрувчи акулалар оддий акулалар каби сузишни ҳам билади. Аммо саёз сувда, маржон қоялар ва денгиз тубида ҳаракатланганда кўкрак ҳамда тос сузгичларидан худди оёқ каби фойдаланади. Шу сабабли улар сув остида «юраётгандек» кўринади.

Тадқиқотчилар янги тур вакилларини тунги дайвинглар пайтида кузатган. Уларнинг танасидаги ўзига хос оқ чизиқлар ва майда жигарранг нуқталар бошқа юрувчи акулалардан ажралиб туришига ёрдам берган.

Olapaya akulasi dengiz tubidagi toshlar orasida suzib yuribdi.

Фақат битта ҳудудда учрайди

Янги акула турининг яна бир ғайриоддий жиҳати — унинг яшаш ҳудуди ниҳоятда кичик.

Олимлар Hemiscyllium dudgeonae фақат Папуа — Янги Гвинеянинг жануби-шарқий қисмидаги чекланган ҳудудда учрашини аниқлаган. Мутахассислар унинг тарқалиш майдони юрувчи акулалар орасида энг кичикларидан бири эканини таъкидламоқда.

Шу сабабли олимлар янги турнинг келажагидан ҳам хавотирда. Яшаш ҳудудининг чеклангани уни табиий муҳитдаги ўзгаришлар, балиқчилик ва маржон рифларининг зарарланиши олдида заиф қилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар