Эшик ёнидаги оддий ип сизни ўғрилар нишонига айлантириши мумкин!

Ижтимоий тармоқларда ўғрилар хонадонда одам бор-йўқлигини аниқлаш учун эшик ёнига ингичка ип ташлаб кетаётгани ҳақида огоҳлантиришлар тарқалмоқда. Айтилишича, ип бир неча кун давомида ўз жойида қолса, бу уй эгалари узоқ вақт давомида йўқлигидан дарак бериши мумкин.
Тарқалаётган огоҳлантиришларга кўра, жиноятчилар эшик атрофида деярли сезилмайдиган ип қолдириши мумкин.
Агар уй эгаси:
ипни пайқаса ва олиб ташласа;
эшикни тез-тез очиб-ёпса;
унинг жойлашуви ўзгарса, хонадонда одам борлигини англаш мумкин.
Аксинча, ип бир неча кун ўз ҳолича қолса, уй бўш бўлиши мумкин деган хулоса чиқарилиши эҳтимоли айтилмоқда. Бу маълумотлар ҳозирча ижтимоий тармоқларда тарқалган огоҳлантиришлар эканини ҳам унутмаслик керак. Шунга қарамай, бегона ёки шубҳали белгиларни пайқаш ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш эҳтиёт чораси сифатида муҳим.































Изоҳлар 0
…