Тўйхонада ҳожатини чиқармоқчи бўлган аёл видеоси тармоқларда кўпчиликнинг танқидига сабаб бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда тўйхонада тасвирга олинган ноқулай ҳолат акс этган видео тарқалди. Унда меҳмонлардан бири зал бўшлигидан фойдаланиб, стол-стуллар яқинида ҳожат чиқаргани кўринади.
Тарқалган тасвирларда аёлнинг тўй маросими ўтказилаётган залда, бошқа меҳмонлар кўзидан четроқда ҳожатини чиқараётгани акс этган.
Мазкур ҳолатни кўрган интернет фойдаланувчилари бунга турлича муносабат билдирмоқда.
Видео қисқа вақт ичида муҳокамаларга сабаб бўлиб, фойдаланувчилар аёлнинг хатти-ҳаракатини кескин танқид қилган.
Кўпчилик бундай ҳолатни жамоат жойидаги одоб-ахлоқ ва маданият қоидаларига зид деб баҳоламоқда. Ҳодисанинг қаерда ва айнан қачон содир бўлгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. Шунингдек, видеодаги аёлнинг шахсига оид маълумотлар ҳам очиқланмаган.
Тарқалган тасвир эса тўй ва бошқа оммавий тадбирларда оддий одоб ва жамоат маданиятига риоя қилиш масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.































Изоҳлар 0
…