1000 дан ортиқ дафтар! Хитойлик талабалар рекорд меҳнатини намойиш этди

Хитойда нуфузли университетга кириш учун талабалар қанча меҳнат қилаётганини кўрсатишга қаратилган янги тренд оммалашмоқда. Айрим ёшлар имтиҳонга тайёргарлик давомида тўлдирилган 1000 дан ортиқ дафтарларини намойиш қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда талабалар бир неча йил давомида ёзиб тўлдирган дафтарларини бир жойга жамлаб, камерага кўрсатмоқда.
Уларнинг мақсади оддий: нуфузли олий таълим муассасасига кириш учун қанча вақт, куч ва сабр талаб қилинишини кўрсатиш.
Айрим талабалар намойиш қилаётган дафтарлар сони 1000 тадан ошади. Бу эса тайёргарлик жараёни нақадар интенсив бўлганини тасаввур қилишга имкон беради.
Ҳар бир дафтар ортида юзлаб соатлик дарс, машқ, хатоларни тузатиш ва қайта-қайта такрорлаш бор. Хитойда нуфузли университетларга кириш учун рақобат кучли. Шу сабабли талабалар ўз тайёргарлик жараёнларини ижтимоий тармоқларда намойиш қилиб, бошқаларга юқори натижа ортида катта меҳнат туришини кўрсатмоқда.































Изоҳлар 0
…