Ғазо болалари учун Швециялик миллиардердан кутилмаган 76 миллион долларлик ёрдам

Ғазо болалари учун Швециялик миллиардердан кутилмаган 76 миллион долларлик ёрдам

Ғазодаги болалар учун йирик халқаро ёрдам пакети эълон қилинди. Швециялик миллиардер Рожер Акелиус билан боғлиқ Akelius Foundation жамғармаси ҳудуддаги болаларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион швед кронаси, яъни тахминан 76 миллион доллар ажратди.

Ёрдам UNICEF орқали 5 йиллик дастур доирасида йўналтирилади. Асосий мақсад Ғазодаги болалар таълимини тиклаш ва уларни ҳимоя қилишдан иборат.

Режага кўра:

400 та мактаб фаолиятини молиялаштириш;

ўқитувчиларга маош тўлаш;

болаларни озиқ-овқат ва мактаб анжомлари билан таъминлаш;

руҳий ёрдам кўрсатиш;

тоза сув ва эмлаш хизматларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Akelius Foundation маблағларига Швеция ҳукумати томонидан ажратилган 400 миллион крона ҳам қўшилади. Натижада Ғазо болаларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган ёрдамнинг умумий ҳажми 1,2 миллиард швед кронаси — қарийб 114 миллион долларни ташкил этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар