Маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан улоқтириб юборди

Маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан улоқтириб юборди

Россияда 27 ёшли Анна Образцова маст ҳолда 3 ёшли қизини 10-қаватдан улоқтириб юборганликда гумонланмоқда

Ҳодиса 10 август куни кечаси Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, аёл икки нафар фарзанди билан хонадонда бўлган. У маст ҳолатда қизини балкон панжарасидан ошириб пастга улоқтирган. Қизча 10-қаватдан қулаб, турли даражадаги оғир тан жароҳатларини олган.

Қизчанинг омон қолишига унинг дўкон пешайвонига тушгани сабаб бўлган. У оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган ва реанимация бўлимига жойлаштирилган. Кейинчалик ОАВ қизчанинг ҳушига келгани ва аҳволида ижобий ўзгаришлар кузатилганини хабар қилган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, аёл сўроқ вақтида айбини тан олган, аммо нима сабабдан бундай иш қилганини тушунтира олмаган. Унга вояга етмаган шахсни ўлдиришга суиқасд қилиш бўйича айблов қўйилган.

12 август куни Сергиев Посад шаҳар суди аёлни ҳибсга олган. У 2026 йил 10 октябрга қадар қамоқда сақланиши белгиланган. Иш бўйича тергов давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар