Бибисора Асаубаева рапид турнирида ғолиб бўлди

Бибисора Асаубаева рапид турнирида ғолиб бўлди

Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисора Асаубаева Франциянинг Сен-Тропе шаҳрида ўтказилаётган WR Women’s Chess Tour 2026 турнирининг Европа босқичида рапид йўналишида ғолиб бўлди. Бу ҳақда "Tengrisport.kz" хабар берди.

25 август куни бўлиб ўтган рапид баҳсларининг финалида Асаубаева украиналик гроссмейстер Мария Музичукка қарши дона суриб, рақибасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Асаубаева мусобақа давомида чорак финалда германиялик Элизабет Пэтцни, ярим финалда эса грузиялик Нино Батсиашвилини мағлуб этган.

Шу тариқа, 22 ёшли шахматчи Европа босқичининг рапид баҳсларида биринчи ўринни эгаллади. Бироқ мусобақа ҳали якунланмаган. 26 август куни иштирокчилар блиц йўналишида ҳам куч синашади.

WR Women’s Chess Tour 2026 Европа босқичининг умумий соврин жамғармаси 40 минг долларни ташкил этади. Ҳар бир йўналиш учун 20 минг доллардан ажратилган бўлиб, ғолиб 7 минг доллар мукофот олади.

WR Women’s Chess Tour — 2026 йилда тўрт қитъада ўтказилаётган халқаро аёллар шахмат турнирлари серияси. Ҳар бир босқичда рапид ва блиц баҳслари К.О. тизимида ташкил этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар