Тошкентда марҳум Ислом Каримовга ўхшаш эркак учради (видео)

Тошкентда марҳум Ислом Каримовга ўхшаш эркак учради (видео)

Тошкентда блогер Ўзбекистоннинг марҳум биринчи президенти Ислом Каримовга жуда ўхшаш эркакни учратиб қолди.

Унинг сурати ва видеоси ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Кўпчилик эркакнинг юз қиёфаси, соч турмаги ва ташқи кўриниши Ислом Каримовни эслатишини таъкидламоқда.

Айримлар эса унинг нафақат ташқи кўриниши, балки муомаласи ва гапириш услубида ҳам биринчи президентга ўхшашлик борлигини ёзган.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда турли ҳазил ва қизиқарли фикрларга ҳам сабаб бўлди.

Сиз нима деб ўйлайсиз, у ҳақиқатан ҳам марҳум Ислом Каримовга ўхшайдими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар