Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бошланди

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бошланди

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бошланди.

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Президент ўз нутқида 35 йил тарих учун қисқа давр эканини, бироқ бу вақт мобайнида эришилган натижалар кўлами ва аҳамияти асрларга татигулик эканини таъкидлади.

«35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мамлакатдаги янгиланиш ва ўзгаришларнинг асосий яратувчиси меҳнаткаш, фидойи ва олижаноб ўзбек халқи эканини қайд этди.

Шунингдек, мустақилликнинг қадри юрт фаровонлиги учун меҳнат қилаётган инсонлар фаолиятида яққол намоён бўлаётгани таъкидланди. Жумладан, қишлоқларда ризқ-рўз яратаётган фермер ва деҳқонлар, ёш авлодга таълим ва тарбия бераётган устозлар, инсон ҳаётини асраш учун хизмат қилаётган шифокорлар меҳнатига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президент мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган олимлар, янги корхоналар барпо этаётган саноатчи ва тадбиркорлар, шаҳар ва қишлоқларни обод қилаётган қурувчи ҳамда архитекторларнинг хизматларини ҳам эътироф этди.

Маълумот учун, 26 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларга давлат мукофотларини топшириш маросими ўтказилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар