Венада 673 бриллиантли малика маржони кундузи ўғирланди

Австрия пойтахти Венада қимматбаҳо тарихий тақинчоқнинг ўғирланиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Амалий санъат музейида намойиш этилган, Мисрнинг собиқ қироличаси Назли Сабрига тегишли бўлган ноёб маржон кундузи, музей ташриф буюрувчилар учун очиқ пайтда ўғирлаб кетилган.
Ҳодиса 27 август куни тахминан соат 14:00 атрофида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар номаълум шахс оддий меҳмонлар каби чипта сотиб олиб, музейга кирган.
Улар француз зargarlik уйига бағишланган кўргазма жойлашган залга йўл олган. Кутилмаганда эса болға ёрдамида қимматбаҳо экспонат сақланаётган шиша витринани синдириб, маржонни олиб қочишган.

Жиноятчилардан бирида ўқотар қурол бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу сабабли музей хавфсизлик ходимлари уларга қаршилик кўрсата олмаган.
Ўғирланган тақинчоқнинг ўзи эса ҳақиқий санъат дурдонаси ҳисобланади. Платинадан тайёрланган маржонга жами 673 та бриллиант ўрнатилган бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 200 каратдан ошади.
Тарихий маълумотларга кўра, ушбу ноёб тақинчоқ 1939 йилда Миср қироличаси Назли Сабри учун махсус тайёрланган.
Маржоннинг қиймати ҳам унинг ноёблигига мос. Зargarlik уйи ушбу тақинчоқни 2015 йилда Нью-Йоркдаги аукционда 4,3 миллион долларга сотиб олган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қимматбаҳо маржонни қидириш ва жиноятчиларни аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда. Тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу ноёб тақинчоқнинг қаерга йўқолгани эса ҳозирча номаълум.






























Изоҳлар 0
…