Бир дона печенье ортидан бошланган можаро: Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Бир дона печенье ортидан бошланган можаро: Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
Қисқача

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мадинанинг вафоти юзасидан тергов бошланди. У ўлимидан бир кун аввал дугонасига эри билан жанжаллашгани, уйидан кетмоқчи эканини ва аввал ҳам зўравонликка учраганини айтган. Сўнгги можаро саккиз ойлик фарзанди учун олиб келинган ширинлик сабаб бошланган, шундан кейин Мадина билан алоқа узилган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мадинанинг вафоти юзасидан тергов бошланди. Унинг ўлимидан бир кун аввал дугонасига эри билан жанжаллашгани ва уйидан кетмоқчи эканини айтгани маълум бўлган.

Мадинанинг дугонаси айтишича, ёш аёл эри билан тез-тез келишмовчиликка борган ва эркак томонидан зўравонликка учраганини аввал ҳам айтган.

Сўнгги можаро эса саккиз ойлик фарзанди учун олиб келинган ширинлик сабаб бошланган.

Мадина дугонасига уйидан кетишга қарор қилганини билдириб, ҳатто йиғиб қўйган буюмларининг суратларини ҳам юборган.

Мадинанинг дугонасидан 15 минг тенге сўрагани, бироқ керакли маблағ топилмагани айтилмоқда. Шундан кейин у билан алоқа узилган.

Кейинчалик марҳуманинг қайнонаси дугонасига Мадинанинг вафот этганини билдирган.

Мадинанинг дугонаси унинг ўлими ҳолатлари юзасидан шубҳалар борлигини билдирган ва воқеани тўлиқ текширишга чақирган. Унинг танасида жароҳатлар бўлгани ҳақидаги маълумотлар эса ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Жамбил вилояти полицияси судгача тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари тергов якунига қадар ўлим сабаби ёки муайян шахсларнинг айбдорлиги ҳақида хулоса бермаган.

Мадинанинг яқинлари эса унинг ўлими билан боғлиқ барча ҳолатлар тўлиқ ва холисона аниқланишини кутмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар