Маданият вазири Озодбек Назарбековни йиғлатган видео мурожаат (видео)

Маданият ва Маърифат телеканалининг "Дўстлар даврасида" кўрсатувида Маданият вазири Озодбек Назарбеков меҳмон бўлди. Кўрсатув давомида кутилмаган видеомурожаат намойиш этилди.
Дастурда Назарбековга мактабда унга адабиёт фанидан дарс берган устозидан видео мурожаат йўлланди. Устозининг самимий сўзлари ва хотиралари вазирни чуқур ҳаяжонга солди.
Устозининг мурожаатидан сўнг Озодбек Назарбеков кўзларига ёш олди.
Самимий мурожаат давомида мактаб йиллари ва устоз-шогирд муносабатлари билан боғлиқ хотиралар тилга олинди. Бу лаҳзалар Назарбеков учун ҳам таъсирли кечди.
Устозининг сўзлари санъаткор ва вазирнинг қалбига тегиб, кўрсатувдаги энг таъсирчан лаҳзалардан бирига айланди.































Изоҳлар 0
…