Disney боғига олиб келинган 21 ёшли горилла тиббий кўрикдан ўтказилди

АҚШнинг Флорида штатидаги Disney’s Animal Kingdom тематик боғига 21 ёшли Бакари лақабли горилла олиб келинди. У боғдаги гориллалар оиласининг янги етакчиси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Disney Parks Blog хабар берди.
Бакари боғнинг Conservation Station ҳудудидаги ветеринария шифохонасида илк режали тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув давомида унинг тишлари кўрикдан ўтказилиб, бош суяги рентген қилинди ҳамда компьютер томографияси амалга оширилди.
Кўрик вақтида горилла тинчлантирилган бўлиб, ветеринария ходимлари унинг ҳолатини батафсил текширган. Жараённинг бир қисми ташриф буюрувчиларга махсус дераза орқали кўриниб турган.
Бакари Disney’s Animal Kingdom’га 2026 йил июль ойида келган. У бунга қадар Сент-Луис ҳайвонот боғида яшаган. Боғда Бакари аввалги кумушранг эркак горилла Гино ўрнини эгаллаб, оилавий гуруҳга етакчилик қилиши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…