Эквадорда йўқолиб кетиш хавфи остидаги митти заҳарли қурбақа тури аниқланди

Эквадорда йўқолиб кетиш хавфи остидаги митти заҳарли қурбақа тури аниқланди

Эквадор жанубида олимлар қурбақаларнинг янги турини аниқлади. Excidobates perplexus деб номланган ушбу амфибия атиги 15,1–18,3 миллиметр узунликда бўлиб, яшаш муҳити ва ноқонуний савдо сабаб хавф остида қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат Миллий биохилма-хиллик институти (Inabio) маълум қилди.

Тадқиқотчилар янги турнинг икки популяциясини аниқлаган. Улардан бири Пауте дарёси ҳавзасида, иккинчиси эса жанубдаги Кондор тоғ тизмасининг шимолий қисмида яшайди. Қурбақаларнинг ранги ҳам бир-биридан фарқ қилади: бир популяция вакилларининг орқаси қора фонда қизил, бошқасиники эса зайтунсимон яшил ва сариқ доғли. Генетик таҳлиллар уларнинг бир турга мансублигини тасдиқлаган.

Олимлар янги тур яшайдиган ҳудудларда мис, олтин ва молибден қазиб олиш лойиҳалари унинг табиий муҳитига хавф туғдираётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, қурбақаларга коллекция учун сақланадиган ҳайвон сифатида қора бозорда талаб борлиги ҳам хавотир уйғотмоқда.

Маълумот учун, Эквадорда амфибияларнинг 703 тури қайд этилган. Excidobates perplexus эса заҳарли қурбақалар гуруҳига киради.

O'rmon bargida bir-biriga qarab turgan ikki xil rangli zaharli qurbaqa.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар