Хитойда она 2 ёшда йўқотган ўғлини 32 йил давом этган изланиш орқали топди

1988 йилда Хитойда 2 ёшли Мао Йин отаси сув олиб келаётган пайтда меҳмонхона кириш қисмидан ғойиб бўлади. Ўғлидан айрилган она — Ли Жингжи эса уни топиш умидида бутун ҳаётини қидирувга бағишлайди.
У ишини ташлаб, 32 йил давомида ўғлининг изидан боради. Шу вақт ичида 100 мингдан ортиқ варақа тарқатиб, турли ҳудудларга боради ва ўғли ҳақида маълумот излайди.
Қидирув жараёнида Ли Жингжи нафақат ўз фарзандини излайди, балки бошқа оилаларга ҳам ёрдам беради. У бедарак йўқолган 29 нафар боланинг ўз оилалари билан қайта учрашишига кўмаклашади.
Маълум бўлишича, Мао Йин болалигида бошқа оилага сотилган ва ўзининг асл келиб чиқиши ҳақида ҳеч нарса билмасдан улғайган.
Ниҳоят, 2020 йилда, 32 йиллик айрилиқдан сўнг она ва ўғил бир-бирини топади. Уларнинг узоқ кутилган учрашуви йиллар давомида умидини йўқотмаган онанинг сабр-тоқати ва фарзандига бўлган чексиз меҳрининг рамзига айланди.































Изоҳлар 0
…