Уч ёшли 35 кг қизалоқни мукбангга жалб қилган ота-она танқид қилинди

2 дақиқа ўқиш448
Уч ёшли 35 кг қизалоқни мукбангга жалб қилган ота-она танқид қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойда уч ёшли қизалоқни мукбанг контентига жалб қилган ота-она жамоатчиликнинг қаттиқ танқидига учради, чунки қизнинг вазни 35 килограммга етган эди.
  • Ота-она қизининг иштаҳаси яхши эканлигини таъкидлаб, уни мажбуран овқатлантиришганини рад этди.
  • Интернет фойдаланувчиларининг босими натижасида видеоплатформалар қизнинг аккаунтларини блоклади ва ота-она ижтимоий тармоқлардан чиқиб кетди.

Хитойда бир жуфтлик уч ёшли қизини камера қаршисида жуда кўп миқдорда овқат истеъмол қилишга жалб қилгани учун жамоатчиликнинг қаттиқ танқидига учрамоқда.

Интернетда кенг тарқалган мукбанг трендида блогерлар катта миқдордаги овқатни камера олдида истеъмол қилиб, бу жараённи томошабинлар учун контент сифатида намойиш этади. XXI асрнинг энг баҳсли интернет ҳодисаларидан бири сифатида қараладиган ушбу йўналиш нафақат овқатни кўнгилочар мақсадда ортиқча сарфлаш билан боғлиқ танқидларга сабаб бўлган, балки саломатлик учун жиддий хавфлар туғдириши ва айрим ҳолатларда мукбанг блогерларининг ўлими билан ҳам боғланган.

Шу сабабли ота-оналар ўзларининг уч ёшли фарзандини бундай контентга жалб қилгани кўплаб интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди.

Жорий ой бошида Хитой оммавий ахборот воситаларида “Пэйци” тахаллуси билан танилган уч ёшли қиз ҳақидаги ҳолат хабар қилинди. Маълумотларга кўра, ота-онаси уни мукбанг контенти қаҳрамонига айлантирган ва қизининг турли таомларни истеъмол қилаётганини тасвирга олиб, видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Пэйцининг ота-онаси Douyin — Хитойдаги TikTok’ка ўхшаш платформада жойлаган видеолари сарлавҳаларида “3 ёшли 66 фунтлик (33 килограммлик) семиз қизча” ва “ажойиб иштаҳа” каби иборалардан фойдаланган.

Видеоларда қизга қовурилган товуқ ва ёғли гўшт каби калорияси юқори таомлар берилаётгани кўрсатилган. Бу таомларни истеъмол қилиш жараёни эса асосан унинг кузатувчиларига кўнгилочар контент тақдим этиш мақсадида тасвирга олинган.

Қизнинг вазни 35 килограммга етгач, жамоатчилик вакиллари бундан жиддий хавотир билдириб, унинг ота-онаси билан юзма-юз гаплашган. Интернет фойдаланувчилари жуфтликдан мукбанг видеоларини тўхтатишни сўраган.

Уч ёшли 35 кг қизалоқни мукбангга жалб қилган ота-она танқид қилинди

Бироқ ота-она ўз ҳаракатларини ҳимоя қилган. Улар Пэйци туғилганида 4,5 фунт, яъни тахминан 2,25 килограмм вазнга эга бўлганини ва қизининг шунчаки иштаҳаси яхши эканини таъкидлаган.

Жуфтлик қизини мажбуран овқатлантиришганини рад этган. Шунингдек, улар видеолар орқали топилаётган маблағ озиқ-овқат харажатларини қоплашга зўрға етаётганини билдирган.

Жамоатчиликнинг босими тобора кучайгач, видеоплатформалар Пэйцининг аккаунтларини блоклади. Шундан сўнг унинг ота-онаси ҳам ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириб ташлади.

Болаларни ижтимоий тармоқларда контентга жалб қилиш масаласи

Пэйци билан боғлиқ ҳолат Хитой ижтимоий тармоқларида эътибор ва кўришлар сонини ошириш мақсадида вояга етмаган болалардан фойдаланиш амалиётига яна бир бор эътибор қаратди.

Сўнгги йилларда болалар иштирокидаги мукбанг ва пранк видеоларидан тортиб, улар орқали турли маҳсулотларни тарғиб қилишгача бўлган контент турлари кенгайиб бормоқда.

Бундай контентларда вояга етмаганларнинг иштирок этиши эса уларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини долзарб қилиб қўймоқда. Пэйцининг ҳолати ҳам ижтимоий тармоқларда болалардан контент яратиш мақсадида фойдаланиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор баҳсларни кучайтирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?