Баланд пошнали туфлида 100 метрга югуриш бўйича рекорд ўрнатилди

Баланд пошнали туфлида 100 метрга югуриш бўйича рекорд ўрнатилди

Баланд пошнали туфлида югуришнинг ўзи мушкул, 100 метрни рекорд тезликда босиб ўтиш эса тасаввур қилиш қийин. Бироқ Мажкен Сичлау буни уддалаган. Унинг ноодатий югуриши ижтимоий тармоқларда яна бир бор эътибор марказига чиқди.

Ижтимоий тармоқларда баланд пошнали туфлида 100 метр масофага югураётган ёш аёл акс этган видео кенг тарқалиб, фойдаланувчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, 100 метрга баланд пошнали туфлида югуриш бўйича рекорд Мажкен Сичлау номига тегишли. У ушбу масофани 13,557 сонияда босиб ўтган.

Видеода аёл баланд пошнали туфлида қисқа масофани юқори тезликда югуриб ўтаётгани акс этган. Унинг ноодатий югуриш услуби кўплаб томошабинларни ҳайратда қолдирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар