Товуқларнинг “волейбол ўйини” интернет фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда гўё волейбол мусобақасида қатнашаётгандек ҳаракатланаётган товуқлар акс этган видео кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеода паррандалар худди икки жамоага бўлингандек кўринади. Улар ўртада турган тўп томон навбатма-навбат югуриб, уни тумшуқлари билан уришга уринади. Товуқларнинг ҳаракатлари эса томошабинларда ҳақиқий спорт мусобақасини кузатаётгандек таассурот уйғотади.
Лавҳалар интернет фойдаланувчиларининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Кўпчилик видеога ҳазиломуз муносабат билдириб, паррандаларнинг ҳаракатларини волейбол ўйини қоидалари билан боғлашга уринди.
Жумладан, фойдаланувчилардан бири: "Ютқазган жамоа товуқ таомига айланади", дея ҳазиллашган. Яна бир киши эса: "Ахир, битта ўйинчига тўпни икки марта уриш мумкин эмас-ку!" деган кинояли изоҳ қолдирган.
Видео товуқларнинг ноодатий ҳаракатлари ва унга билдирилган кулгили изоҳлар сабаб ижтимоий тармоқларда кўплаб томошабинларнинг кайфиятини кўтармоқда.































Изоҳлар 0
…