Кузги баргларда думалаган тюлень уч кунда 10 миллион марта кўрилди (видео)

Кузги баргларда думалаган тюлень уч кунда 10 миллион марта кўрилди (видео)

Польшада куз фаслини ўзига хос тарзда қарши олаётган тюлень интернет фойдаланувчиларининг севимлисига айланди. Ҳайвоннинг ранг-баранг хазонлар орасида роҳатланиб, думалаётгани акс этган видео қисқа вақт ичида миллионлаб одамларнинг эътиборини қозонди.

Борисев шаҳридаги ҳайвонот боғи маъмурияти 26 ёшли Дэвид исмли тюлень иштирокидаги видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Унда денгиз жонивори кузги барглар устида маёқиб, хазонлар орасида завқ билан юмалаётганини кўриш мумкин.

Қизиғи, ролик эълон қилинганидан кейин атиги уч кун ичида 10 миллиондан ортиқ марта томоша қилинган. Ҳайвонот боғи ходимлари видеога бунчалик катта қизиқиш билдирилишини кутмаганини маълум қилди.

Айрим интернет фойдаланувчилари эса кадрларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиб, улар сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Бу гумонларга жавобан ҳайвонот боғи маъмурияти Дэвид иштирокидаги яна бир видеони эълон қилди. Шу тариқа тюленнинг кузги барглар орасидаги қувноқ ҳаракатлари ҳақиқий эканини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Дэвиднинг оддий кузги машғулоти ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлиб, минглаб инсонларнинг кайфиятини кўтарди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар