Европа парламентида Трампнинг олтиндан яланғоч ҳайкали намойиш этилди

1 дақиқа ўқиш407
Европа парламентида Трампнинг олтиндан яланғоч ҳайкали намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европа парламенти биносида АҚШ президенти Дональд Трамп тасвирланган ғайриоддий ҳайкал намойишга қўйилди. Сатирик асар яланғоч ҳолдаги Трампни бошқа бир инсоннинг елкасида ўтирган тарзда тасвирлайди.

«Orange Plague» — «Тўқ сариқ ўлат» деб номланган мазкур асар даниялик ҳайкалтарош Йенс Галсхиёт томонидан яратилган. У «Адолатсизлик қироли» номи билан ҳам танилган.

Қарийб 2,5 метр баландликдаги ҳайкал 23 каратли олтин билан қоплангани айтилмоқда. Унда Трамп қўлида узун гольф таёғи билан тасвирланган. Асар Европа парламентининг икки биносини боғловчи гавжум ҳудудлардан бирида намойиш этилмоқда.

Ҳайкални Европа парламентида намойиш қилиш ташаббуси даниялик евродепутат Пер Клаусен томонидан илгари сурилган. Кўргазма 8 октябргача давом этиши режалаштирилган.

Муаллифнинг таъкидлашича, асар сиёсий сатира бўлиб, Трампнинг сиёсати ва иқлим ўзгаришига муносабатига танқидий ишора қилади. Галсхиёт Трампни иқлим инқирозига қарши курашдаги тўсиқлардан бири сифатида кўришини билдирган.

Ҳозирча Дональд Трампнинг ўзи ушбу ҳайкалга муносабат билдирмаган. Асар аввалроқ бошқа халқаро тадбирларда, жумладан, Бразилиядаги БМТ иқлим конференциясида ҳам намойиш этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?