Ҳиндистонда 16 ёшли ўсмирнинг қовоғидан тиш ўсиб чиқди

Ҳиндистонда 16 ёшли ўсмирнинг қовоғидан тиш ўсиб чиқди

Ҳиндистонда шифокорлар 16 ёшли ўсмирнинг кўз косаси юқори қисмида ўсган тишни аниқлашди. Ғайриоддий ҳолатда унинг чап қовоғи шишиб, бир неча ойдан кейин тери орасидан тишга ўхшаш иккита ўткир учли жисм чиқиб қолган. Бу ҳақда Medical Daily нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ўсмир Мадурай шаҳридаги Аравинд кўз касалхонасига мурожаат қилган. Шиш оғриқсиз бўлган, аммо тери орасидан қаттиқ жисмлар чиққач, мутахассислар бунинг сабабини аниқлашга киришган.

Xirurgik asboblar yordamida ko'z qovog'idan tish olib tashlanmoqda.

Дастлаб шифокорлар бу ҳолатни тиш ёки соч каби тўқималарни ўз ичига олиши мумкин бўлган ўсма ёки кўз қовоғига кириб қолган бегона жисм билан боғлашган. Бироқ компьютер томографияси текшируви кўз косасининг юқори қисмида битта тиш ўсганини кўрсатган.

Маълум бўлишича, тери орасидан чиққан иккита ўткир учли жисм алоҳида тишлар эмас, балки битта тишнинг қисмлари бўлган. Шифокорлар уни муваффақиятли олиб ташлашган.

Bosh suyagi kompyuter tomografiyasida ko'z kosasidagi yot jism va shikastlanish aks etgan.

Ҳолат ҳақидаги илмий ҳисобот аввал интернетда эълон қилинган, кейинчалик Ophthalmology журналида чоп этилган. Шифокор Мегана Танварнинг таъкидлашича, бу кўз косасининг юқори қисмида эктопик тиш ўсиши билан боғлиқ илк ва ягона қайд этилган ҳолат ҳисобланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар