Ғазода 260 нафар чақалоқ туғма ривожланиш нуқсонлари билан дунёга келди

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ҳудудда туғилган чақалоқлар орасида 260 та туғма ривожланиш нуқсони ҳолати қайд этилган.
Вазирлик ушбу ҳолатларнинг кўпайишини Исроил томонидан халқаро ҳуқуқда тақиқланган қуроллар, шунингдек, кимёвий ва заҳарли моддалар қўлланилгани билан изоҳламоқда.
Фаластин расмийлари фикрича, бундай моддалар атроф-муҳит ва ҳаво сифатига, шунингдек, ҳомиладор аёллар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Улар бунинг оқибатлари нафақат бугунги аҳоли, балки келажак авлодлар учун ҳам хавф туғдиришидан хавотир билдирмоқда.
Шу билан бирга, туғма нуқсонлар сонининг ортиши билан муайян турдаги қуроллар ёки кимёвий моддалар ўртасида бевосита сабабий боғлиқлик ҳозирча мустақил илмий тадқиқотлар орқали тасдиқланмаган.
Демак, келтирилган рақамлар Ғазодаги вазият юзасидан жиддий хавотир уйғотаётган бўлса-да, нуқсонларнинг аниқ сабаблари ва уларга таъсир қилган омилларни аниқлаш учун қўшимча илмий текширувлар зарур.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…