Ернинг йўлдоши Ойда яқин орада уяли алоқа пайдо бўлиши мумкин. Ойда илк мобил алоқа станциясини 2018 йилда қуриш режалаштирилмоқда.
Part Time Scientists номли стартап Ой сиртида LTE уяли алоқасини йўлга қўйиш бўйича режасини ишлаб чиқмоқда. Бу алоқа компания роверларига (луноходларига) пул ва захираларни тежаган ҳолда Ердаги жамоа билан мулоқот қилишга имкон беради.
Ойда сигнал нуқтасини яратиш учун унга воситаларни етказишда Falcon 9 ракетасидан фойдаланилади.
Немис стартапи SpaceX компанияси билан ўзининг Alina коинот кемасини фазога юбориш бўйича шартнома тузган. Кема Ойга қўнганда, Audi Lunar Quatro rovers луноходи Ойда “Aполлон-17” кемаси миссияси қўнган жойга қўндирилади.
Space.com’да бу ҳақда берилган хабарга кўра, компанияда Ойда LTE тизимини ёйиш бўйича Vodafone билан шартнома мавжуд. Alina’нинг ўзи эса иккита ровер алоқасини қўллаб-қувватлаб, сўнгра маълумотларни Ердаги жамоага юборадиган базавий станция бўлиб хизмат қилади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди