
Жанубий Африкадаги тимсоҳ фермаларидан бирининг эгаси бўлмиш 73 ёшли Питер Уотсон урғочи тимсоҳнинг тухум қўйганидан хабар топиб уларни бошқа жойга кўчирмоқчи бўлади. Аммо бўлажак тимсоҳчаларнинг онасига Питернинг бу қарори маъқул келмади чоғи.
Тимсоҳ Питер томон ташланиб, унинг оёғидан тишлаб олди. Қариянинг бахтига тимсоҳ унинг ботинкасидан тишлаган экан, бир нечта тирналишларни ҳисобга олмаганда Питер “жанг”дан жароҳатсиз чиқди, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар