
Украина президенти Пётр Порошенко жорий йилнинг октябрь ойида 28 минг гривна (1 минг доллар) ишлаб топди. Бу ҳақда «Украинские новости»га таянган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, жисмоний шахслар даромадига солиқ ва иш ҳақидан ҳарбий йиғим миқдори 5,460 гривнани (206 доллар) ташкил қилган.
Шунингдек маъмуриятдан таъкидлашларича, президент маоши хайрия мақсадлари учун ўтказиб берилмоқда.
Жорий йилнинг октябрь ойи охирларида энг бой украиналиклар рўйхати эълон қилинганди. Порошенко рўйхатнинг 5-ўрнидан жой олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар