23:44 / 26.11.2017
6 611

Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидан кетиш орзуси эканлигини айтди

Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидан кетиш орзуси эканлигини айтди
Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидан кетишга тайёрлигини, чунки бунинг “вақти келди” деб ҳисоблашини айтди.

“Россия 1” каналида эфирга узатилувчи “Действующие лица с Наилей Аскер-заде” (Ноила Асқар-зода билан иштирокчи шахслар) дастури эфирида Чеченистонга 2007 йилдан раҳбарлик қилиб келувчи Қодировдан у ўз лавозимидан кетишга тайёрлиги ҳақида сўралди.

“Бу менинг орзуим деса ҳам бўлади. Ҳудуднинг раҳбари бўлиш ва халқ, республика учун Тангри, давлат раҳбарияти ва халқ олдида жавобгарликка эга бўлиш – бу мураккаб ишдир”, деб жавоб қайтарган Қодиров.

Унинг тушунтиришича, ҳар бир хато учун “бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жавоб беришга тўғри келади”. “Мен чарчадим ёки хизмат қилишни истамаяпман, дея олмайман. Мен шунчаки кетиш вақти келди, деб ҳисоблайман. Мен кабилар жанг қилиш, тартиб ўрнатиш учун бир вақтлар керак бўлган. Бугун эса бизда осойишталик, Россияда, жамиятда бизни ҳурмат қилиш, тушуниш бор. Биринчи навбатда, бизни Россия фуқаролари сифатида тан олмоқдалар. Бизда Чеченистон Республикасида ҳам ўзгаришлар қилиш вақти келди, деб ҳисоблайман”, деб сўзларини давом эттирган Қодиров.

Қодиров ўзининг эҳтимолий вориси ҳақидаги саволга “буни давлат раҳбарияти, халқ ҳал қилишини” айтган.

“Агар мендан кимни истардингиз деб сўрасалар, бу энг юқори даражадаги мажбуриятларни 100 фоизга бажара оладиган бир неча киши бор, деб айта оламан. У ёғи қандай ҳал қилишларига боғлиқ. Биз тахмин қиламиз, у ерда эса ҳал қилишади”, деб сўзларини интиҳолаган Қодиров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидан кетиш орзуси эканлигини айтди