
16 декабрда Франциянинг Лион шаҳрида номаълум тадбиркор мамонт скелетини 548 минг еврога сотиб олди. Бу ҳақда «France Press» ахборот агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берган.
Скелет 10 йил аввал Сибирда топилган. У Aguttes аукцион уйида сотувга қўйилган.
Скелет 3,4 метр баландликка, 5,3 метр узунликка эга. У яхши ҳолатда бўлиб, унда 80 фоиз суяк мавжуд.
Страсбурглик тадбиркор компанияси логотипида мамонт тасвири борлиги учун бу ноодатий харидни амалга оширишга қарор қилган. Тадбиркорнинг айтишича, у мамонт скелетини офиси холлида жойлаштирмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар