
Интернетда Австриянинг тоғ-чанғи курортларидан бирида, Европага ёпирилган “Элеонора” қор бўрони вақтида бир неча чанғичи осма йўл ўриндиқларида қолиб кетгани видеоси пайдо бўлди. Осма йўл ўриндиқлари кучли шамол оқибатида фалокатли тарзда чайқалиб турган.
Facebook’да 3 январда жойлаштирилган видеога берилган изоҳда воқеа Монтафон водийсидаги курортда юз бергани маълум қилинган. Бироқ воқеа вақтида ўриндиқларда неча киши бўлгани ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.
Кейинроқ чанғичилар табиий офат вақтида жабрланишмагани ва осма йўлни қутқарувчилар ёрдамида тарк эта олишгани маълум қилинган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг