
“Париж ҳукумати Эйфель минорасининг чироқларини Қобулда ҳалок бўлган қурбонлар ҳотирасига ёқиб қўйишга қарор қилди” дейди шаҳар мэри Анн Идальго.
Шунингдек у ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида “Ярим тунда Эйфель минораси чироқлари Қобул юрагида содир бўлган қабиҳ ҳужум қурбонлари ҳотирасига ёқиб қўйилади” дея хабар ҳам қолдирган.
Хабарда айтилишича, шаҳар мэри Париж аҳолиси “террористик жоҳиллик билан тўқнаш келган” афғонистонликларни қўллаб-қувватлашаётганларини ҳам қайд этиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қобулда теракт содир этилган ва натижада 95 нафар инсон оламдан кўз юмганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар