date
views 6 243

Қозоғистонда яна битта йўловчи автобуси ёниб кетди

Қозоғистонда яна битта йўловчи автобуси ёниб кетди
Қозоғистоннинг Аяғоз – Семей трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди, деб хабар беради Дарё нашри Tengri News'га таяниб.

ЙТҲ Жармин туманида юз берган. Аяғоз – Семей трассасида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси техник носозлик туфайли йўлда тўхтаб қолган. Йўловчилар бошқа автобусга ўтказилиб, манзилга етказилган. Бузилиб қолган автобусда фақат икки ҳайдовчи қолган. Улар техник носозликни бартараф эта олмагач, автобусни ташлаб, ортга қайтади. Шунинг учун ҳам ёнғин чиққанда салонда ҳеч ким бўлмаган.

Ёнғин сабаблари маълум эмас. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда яна битта йўловчи автобуси ёниб кетди