date
views 6 284

Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти

Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти
Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти, ун харид қилиш учун эса бир ой аввал рўйхатга ёзилиш керак. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилмоқда.

Ашхободдаги давлат дўконида навбатда турган кишилар сафи тобора кенгайиб бораяпти.

«Издиҳом эртадан кечгача давом этаяпти. Кеча Туркманбоши шоҳкўчасидаги «Миллий маркет»да навбатда туриб, кечга яқин уйга кириб келдим. Бугун эрталаб ишга отланаётиб яна дўкон олди гавжумлигига гувоҳ бўлдим: худди ҳеч ким кечадан бери тарқамагандек. Асосий маҳсулотлар танқис: шакар, ун, мой...

Журналистларнинг ёзишича, Туркманистоннинг кўплаб туманларида ун йўқ, сотилмаяпти. Ун олиш учун бир ой аввал рўйхатга ёзилиш керак экан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти