11:02 / 24.06.2018
4 646

Туркияда сайлов бошланди

Туркияда сайлов бошланди
Фото: «Анадўлу»
Бугун Туркияда эрта тонгдан президентлик ҳамда 27-мавсум парламент сайловлари бошланди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлигига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Сайловларда 56 миллион 322 минг 632 нафар сайловчи қатнашиши кутиляпти. Бунинг учун 180 минг 65 та сайлов қутиси шай ҳолга келтирилди.

Туркия миқёсида маҳаллий вақт билан соат 8:00 да бошланган овоз бериш жараёнлари соат 17:00 гача давом этади.

Овоз бериш кабиналарига қўл телефони, фотоаппарат ёки видеокамера билан кириш тақиқланади.

Сайловчи ҳам президентликка номзод, ҳам парламент вакилини ёқлаб овоз берган сайлов бюллетенини битта конвертга солиб, қутига ташлайди.

Бу сайловларда беморлар учун илк марта махсус сайёр қутилар ташкил қилинди. Ана шундай 17258 нафар сайловчи учун 303 та сайлов қутиси тайёрланди.

Дунёнинг 60 та мамлакатида яшаётган ёки ишлаётган 3 миллиондан зиёд Туркия фуқароси шу йилнинг 7–20 июнь кунлари ўз овозларини беришди.

Сайлов муносабати билан бугун, яъни соат 06:00 дан то 24:00 гача мамлакат миқёсида спиртли ичимликлар сотилмайди. Сайлов шартларига мос равишда бугун соат 18:00 дан кейин спиртли ичимликларсиз тўй ўтказиш мумкин.

Радио, телевидение ва барча ОАВда бугун соат 18:00 гача сайлов, сайлов натижалари ҳақида хабарлар, кўрсатувлар бериш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда сайлов бошланди