11:28 / 06.08.2018
4 475

Испанияда 3000 йилга қамалган террорчи озодликка чиқди

Испанияда 3000 йилга қамалган террорчи озодликка чиқди
Испания суди томонидан қарийб 3 минг йилга озодликдан маҳрум қилинган ЭТА ташкилотининг жангариси Санти Потрос озодликка чиқди, деб хабар берди Kun.uz. У 5 август куни эрталаб Топас қамоқхонасини тарк этган.

Потрос қамоқхонада жами 31 йил ўтирган. У 40та террорчилик ҳаракатига, жумладан 1987 йилда Барселонадаги супермаркетда амалга оширилган портлашга алоқадор ҳисобланади. Ўшанда 21 киши ҳалок бўлганди.

У ўша йили қурол ва портловчи моддалар сақлагани учун озодликдан маҳрум қилинган. 2000 йилда у Испанияга экстрадиция қилинган ва 11та жинояти учун қарийб 3 минг йилга қамалган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Парот доктринасини (муддатидан олдин озодликдан чиқиш ҳуқуқини бермаслик) бекор қилиш тўғрисидаги қарорига биноан Потрос 2014 йилда озодликка чиқарилган, аммо 2015 йилда яна ҳибсга олинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда 3000 йилга қамалган террорчи озодликка чиқди