00:17 / 09.08.2018
3 380

АҚШ Ўзбекистонда ноқонуний операциялар амалга оширган россиялик миллиардерга санкция қўлламоқчи

АҚШ Ўзбекистонда ноқонуний операциялар амалга оширган россиялик миллиардерга санкция қўлламоқчи
АҚШ Давлат департаменти «Система» АФК асосий акциядори Владимир Евтушенковга нисбатан санкциялар киритиш имкониятини ўрганмоқда. АҚШ Давлат департаментининг конгрессменлар тегишли сўровига оид расмий жавоби сенатор Илеана Рос-Лейтинен томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Рос-Лейтинен сенатор Марк Уолкер билан бирга, Молия вазирлиги ва Давлат Департаменти раҳбарлари Стивен Мнучин ҳамда Майк Помпеога июнь ойи охирида Евтушенковга қарши санкциялар қўллаш имкониятини ўрганиш ҳақида мурожаат қилган.

«Давлат департаменти россиялик олигарх Владимир Евтушенковга қарши CAATSA қонуни (Америка душманларига санкциялар ёрдамида курашиш тўғрисида) ва ноқонуний равишда қўшиб олинган Қрим билан, шунингдек, Ўзбекистондаги ноқонуний операциялар туфайли санкциялар қўллаш эҳтимоли ўрганиб чиқилаётганини тасдиқлади», - дея хабар берди сенатор. У ўз хабарига АҚШ Давлат департаментидан олган жавобни қўшиб қўйган.

«Биз CAATSA мезонларига мос тушадиган барча транзакциялар, юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш учун жиддий ишлаяпмиз. Сизнинг мурожаатингизга кўра, биз сизнинг Владимир Евтушенков ҳақида тақдим этган маълумотингизни ўрганяпмиз», - дейилади 24 май кунги мактубда.

Шу билан бирга, ҳужжатда гап Евтушенковнинг Ўзбекистондаги айнан қандай операциялари ҳақида кетаётганига ойдинлик киритилмаган.

Маълумот учун: Владимир Евтушенков 1948 йилнинг 25 сентябрида туғилган, россиялик тадбиркор. Россиядаги энг бой одамлардан бири, таркибига «МТС», Segezha Group, «Детский мир» компаниялар гуруҳи, «Медси», «РТИ», «Агрохолдинг „Степь“», «Биннофарм», «МТС-Банк», «Группа Кронштадт» корхоналари кирувчи «Система» АФКнинг директорлар кенгаши раиси ва 64,18 фоиз акциялари эгаси.

Forbes журналига кўра, Россиядаги энг бой тадбиркорлар рўйхатида 49-ўринни эгаллайди, тахминан 2 млрд долларга эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)