ОАВ Хитойда америкалик 30 нафар жосус қатл этилганидан хабар топди

1 дақиқа ўқиш3.4K
ОАВ Хитойда америкалик 30 нафар жосус қатл этилганидан хабар топди
2017 йилда The New York Times нашри АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси (МРБ) тарихидаги энг йирик муваффақиятсизликлардан бири ҳақида ёзганди. Унга кўра, Хитойда 2010 йилдан 2012 йилгача ўнлаб америкалик агентлар ҳибсга олингани ва ўлдирилгани, ўнлаб йиллар давомида яратилган разведка тармоғи эса деярли барбод бўлгани маълум қилинган.

АҚШда ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тергов давомида МРБнинг собиқ ходими Жерри Чунь Шин қўлга олинган. Америкалик агентларни хитойликларга айнан Шин сотгани тахмин қилинган. 2018 йил 15 августда АҚШнинг Foreign Policy нашри Хитойда МРБнинг 30 ходими ва уларнинг хитойлик манбалари қатл этилгани, разведка тармоғи эса нафақат сотқин, балки алоқа тизимидаги хатолар сабабли фош қилингани ҳақида мақола чоп этилди.

МРБ ва Федерал қидирувлар бюросининг махсус комиссияси муваффақиятсизликка уч омил – сотқинлик, агентларнинг пала-партиш ишлаши ва алоқа тизимидаги сизиб чиқишлар сабаб бўлгани ҳақидаги фикрга келган.

Нашр манбаларининг маълум қилиишича, МРБ янги агент билан ишлаганда, одатда вақтинчалик алоқа тизимидан фойдаланади. Бу тизим кураторга агент билан масофадан мулоқот қилишга имкон беради, бироқ янги манба қўш агент бўлиши ҳолатига хавфсизликни таъминлаш учун МРБнинг асосий тармоғидан тўлиқ ажралган.

Аниқланишича, МРБнинг вақтинчалик тизими техник хатога эга бўлган. Бу хато туфайли у орқали МРБ ишончли манбалар билан алоқа қилишда фойдаланадиган умумий тизимга кириш мумкин бўлган.

Тахмин қилинишича, хитойлик мутахассислар қўш агент ёки Ли томонидан ошкор қилинган манбалардан бирининг компьютери орқали вақтинчалик тизимга кира олишган ва ундан умумий базага кириб, бутун тармоқни фош қилишган бўлиши мумкин.

Хитойда МРБ қўллаган алоқа тизими даставвал Яқин Шарқдаги операциялар учун яратилган. Foreign Policy манбасининг таъкидлашича, у ерда разведка умуман бошқача спецификага ва пастроқ хавфсизлик даражасига эга, хитойлик мутахассислар эса анча яхшироқ ўргатилган.

Нашрнинг ёзишича, юз берган воқеа америкалик разведкачиларнинг манбалардан ахборот олишнинг кам даражада технологик усуллари афзалликлари ҳақида ўйлашларига олиб келган. Эндиликда Хитойда МРБнинг кўплаб ходимлари кўпроқ вақт олса-да, ўз агентлари билан шахсан учрашишни афзал кўрмоқдалар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?