
Кеча Испания Марказий банки хакерлар ҳужумига учраши оқибатида ишламай қолган.
Маълумотларга кўра, мазкур молия муассасаси веб-саҳифасига киришдаги муаммолар якшанба кунида ҳам кузатилган. Айни пайтда техник хизмат ушбу ҳужум асоратларини бартараф этиш устида иш олиб боряпти. Манбанинг қайд этишича, киберхуруждан кўзланган мақсад Марказий банк сайтини ишдан чиқариш бўлган.
Бироқ мазкур уриниш сайт ва унинг маълумотлар базасига жиддий зарар етказмаган, шунингдек, қандайдир маълумотларни ташқарига чиқиб кетиш хавфи ҳам йўқ.
Ушбу жиноятни содир этганлар ҳозирча аниқланмади, лекин улар Anonymous хакерлик гуруҳига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
Манба: Xs.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар