Тошкентда тунги кафеда кучли ёнғин чиқди: баланд аланга шаҳарни ларзага солди

Тошкентнинг Чилонзор туманида тунги вақтда кафелардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган кафе ҳудудида юз берган.
Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин ҳақида хабар 22 сентябрь куни соат 23:23 да келиб тушган. Қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, алангани бартараф этишга киришган.
Ёнғин соат 23:54 да қуршаб олинган ва 23 сентябрь куни соат 00:10 да тўлиқ ўчирилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда баланд аланга ва қуюқ тутун шаҳарнинг турли ҳудудларидан ҳам кўрингани акс этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






























Изоҳлар 0
…