10:26 / 11.09.2018
5 504

Севгилиси ташлаб кетган эр… (ёхуд “Узукни қайтар, номард!!!”)

Севгилиси ташлаб кетган эр… (ёхуд “Узукни қайтар, номард!!!”)
Америкада икки севишган орасида давом этган суд жараёни ниҳоят якунланди. Ушбу суд жараёни оз эмас, кўп эмас, 5 йил давом этди. Баҳона эса… Ҳар қандай одамнинг бир кулгисини қистатади, бир энсасини қотиради. Келинг, воқеани бошдан бошлай қолайлик.

2011 йили Нью-Йоркда яшовчи 54 ёшли Родни Рипли ўзининг 50 ёшли севгилиси Женнифер Раттенга қалбини очди. Қўлини сўради. Севгилиси рози бўлди. Бахтдан ёрилаёзган қаллиқ Женниферга уч каратли, бриллиант кўзли, баҳоси 39 минг долларлик никоҳ узугини ҳадя этди. Лекин орадан икки йил ўтгач, Женнифер Риплини ташлаб кетди. Шунда эркак никоҳ узугини қайтаришни талаб қилди. Аёл хоҳламади. Шунда аччиқланган Рипли олий судга энди собиқ севгилиси устидан шикоят аризасини тақдим этди. Ҳа, улар беш йил давомида судлашишди.

Олдинига Женнифер узукни эгасига қайтаришни сира хоҳламаганди. Мамлакат қонунларига қарши бора олмади. Америка қонунларига кўра, агар эркак ва аёл расман никоҳдан ўтмаган бўлса-ю, ажрашишга қарор қилса, никоҳ узугини қайтариши ёки белгиланган нархини тўлаши лозим экан. Аёл беш йилдан кейин никоҳ узугини қайтариб берди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Севгилиси ташлаб кетган эр… (ёхуд “Узукни қайтар, номард!!!”)