Япония кўчаларида илк бор мобил масжид пайдо бўлди

1 дақиқа ўқиш4K
Япония кўчаларида илк бор мобил масжид пайдо бўлди
Фото: «Islom.uz»
Япониянинг Тиба префектурасида илк мобил масжид пайдо бўлди, у Канто ҳудуди мусулмонларига жамоа бўлиб намоз ўқиш имконини яратди, деб ёзади «Islom.uz».

Уни яратиш ғояси 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари билан боғлиқ.

Мобил масжид йўл босаётган вақтда 12 метрли узунликдаги ва 2,5 метр кенгликдаги юк машинасига ўхшайди. Аммо кўп тоннали юк машинаси тўхташ жойига келиши билан бир неча дақиқа ичида 50 кишини ўз ичига сиғдира оладиган, 6 метр кенгликдаги 48 метр майдондаги намозхонлар учун хонага айланади.

Ғилдираклардаги масжид кондиционер билан жиҳозланган ва унда таҳорат олиш учун етарли сув захираси мавжуд. Лойиҳа муаллифларининг айтишича, Японияда кейинчалик иккинчи шундай масжид яратилади.

«Мен будда динига эътиқод қиламан, аммо барчага ибодат қилиш осон бўлиши учун муҳит яратишни истаган эдим», – дейди ғилдираклардаги масжидларни яратиш бўйича қўмита раиси Ясухару Иное.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?