13:02 / 23.10.2018
5 643

Дунёдаги энг кучли инсон бир кунда қанча овқат ейди?

Дунёдаги энг кучли инсон бир кунда қанча овқат ейди?
Фото: «Instagram»
«World’s Strongest Man» ҳамда «Arnold Strongman Classic» турнирларининг кўп карра ғолиби Брайан Шоу ўз муваффақиятларининг асосий сирини очди. Маълум бўлишича, у жуда кўп овқатланар экан — кунига тахминан 12 минг килокалория.

Эркак кишилар учун тавсия этиладиган кунлик меъёр — ўртача 2400 килокалория.

Америкалик стронгмен кунига 7 маҳал овқатланар экан. У нонуштанинг ўзига саккизта тухум ейди. Кун давомида эса хамирли паста, жуда кўп миқдорда гўшт ва сабзавотлар, ерёнғоқ мойи, протеинли коктейллар, пишлоқли пишириқлар истеъмол қилади.

— Кўп овқатланишимдан мақсад сайёрадаги энг кучли одам бўлиш, — «Independent» газетаси 36 ёшли спортчидан шундай иқтибос келтиради.

Таъкидлаш керакки, Шоунинг шахсий рекорди — 520 килограмм, у шунча оғирликдаги автомобиль шиналарини кўтара олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг кучли инсон бир кунда қанча овқат ейди?